Ўзбекистон | 10:22 / 29.08.2025
5050
1 дақиқада ўқилади

Ростовдаги корхона Ўзбекистондан 100 нафар кишини иш билан таъминлайди

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Индюшкин двор" корхонаси раҳбарлари билан музокара ўтказди.

Фото: Дунё

Суҳбат аввалида Россия томони корхона фаолияти, ходимлар учун яратилган шароитлар ва имтиёзлар ҳақида сўзлаб берди. Маълум қилинишича, "Индюшкин двор" корхонаси курка гўшти ишлаб чиқаради ва маҳсулотлар 18 та давлатга экспорт қилинади. Корхонада 150 нафар хорижлик ишчи фаолият юритади, улардан 26 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Шу сабабли, бугунги кунда 100 нафар ишчи кучига эҳтиёж мавжуд.

Россия вакиллари мазкур бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб этишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон дипломатлари мамлакатдан ишчи кучини уюшган ҳолда жалб қилиш тартиби ва шартлари ҳақида тўхталди. Шунингдек, мазкур йўналишдаги ҳамкорликни батафсил муҳокама қилиш учун Ўзбекистоннинг тегишли органлари билан мулоқот уюштирилиши таъкидланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид