Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ташаббусли бюджет» ҳақидаги нотўғри миш-мишлар рад этилди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги изоҳига кўра, «Ташаббусли бюджет» доирасида лойиҳаларга овоз тўплаш ҳамда энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар орасидан ғолибларни аниқлаш амалиёти сақлаб қолинади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз бериш амалиёти бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад қилди.
Қайд қилинишича, «Ташаббусли бюджет» жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган президент қарорида 2026 йилдан бошлаб, ижтимоий масалаларга оид лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартиби жорий этилиши белгиланган.
«Бунда айрим фуқаролар томонидан мазкур банд нотўғри талқин қилиниб, энди ташаббусли бюджетда овоз бериш амалиёти бўлмас экан, деган тушунча шаклланмоқда», дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, «Ташаббусли бюджет» доирасида лойиҳаларга овоз тўплаш ҳамда энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар орасидан ғолибларни аниқлаш амалиёти сақлаб қолинади ҳамда ушбу йўналиш учун ҳар йили Давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилиши давом эттирилади.
«Қабул қилинган қарорга кўра, мазкур амалиётга қўшимча равишда, маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда фаол маҳаллалардан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда лойиҳаларни шерикчилик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади. Бунда, маҳаллалар ихтиёрий равишда ўз лойиҳаларини бир қисмини молиялаштирган ҳолда лойиҳаларни шерикчилик асосида амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Шерикчилик асосида лойиҳаларни молиялаштирмаган маҳаллалар анъанавий равишда «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз тўплаган ҳолда иштирок этиши мумкин бўлади», дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026
Эрон уруши таъсири ва нақдсиз тўлов мантиқсизликлари — Беҳзод Ҳошимов билан суҳбат
08:58 / 09.04.2026