Таълим | 18:20 / 31.08.2025
5411
1 дақиқада ўқилади

Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

Янги ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратураси кундузги таълим шакли учун 20 210 та, кечки таълим шакли учун 1 319 та ва масофавий таълим шаклида 420 ўрин ажратилган.

Фото: Getty images

2025/26-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди, деб маълум қилди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

Натижаларни my.edu.uz електрон тизими орқали шахсий кабинетдан билиш мумкин.

Давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш 7июлда бошланган, магистратура бўйича қабул квотаси 25 июлда эълон қилинганди.

Унга кўра, кундузги таълим шакли бўйича 20 210 та ўрин ажратилган:

давлат гранти - 9 922 та, шундан, ўзбек тили - 8 725 та, рус тили - 1 197 та,

контракт - 10 288 та, шундан, ўзбек тили 8 538 - та, рус тили - 1 750 та.

Кечки таълим шакли бўйича 1 319 та ўрин ажратилган. Шундан, ўзбек тили - 1 107 та, рус тили - 138 та, қорақалпоқ тили - 74 та. Масофавий таълим шакли бўйича эса 420 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан, ўзбек тили - 352 та, рус тили - 53 та, қорақалпоқ тили - 15 та.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид