Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Ўзбекистондан ишчиларни ҳунармандчилик корхоналарига жалб қилади
Германиянинг нуфузли Deutsche Handwerk Zeitung электрон нашрида хориждан малакали мутахассисларни мақсадли жалб қилиш ва уларни интеграциялашувига қаратилган ҳукуматнинг пилот лойиҳаси ҳақида мақола эълон қилинди.
Мақолада ёзилишича, Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш федерал вазирлигининг Fit for Climate лойиҳаси Ўзбекистон ва Колумбиядан малакали ишчиларни мамлакатдаги ҳунармандчилик корхоналарига, хусусан, иқлим билан боғлиқ соҳалардаги касбларга жалб қилишга қаратилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистондан мутахассисларни жалб қилиш Pool усули, яъни номзодлар базасидан танлаш асосида амалга оширилади. "Дастлаб Ўзбекистонда касбий тайёргарликка эга ва немис тилини бошланғич даражада биладиган номзодлар саралаб олинади. Танлаб олинган малакали мутахассислар Германиядаги Гёте-Институтда 9 ойлик немис тили курсини (B1 даражагача) ва маданий мослашув бўйича тайёргарлик дастурини ўтайди. Кейинги босқичда талабгор корхоналар тайёр номзодларнинг резюмелари билан танишади ва уларни бевосита суҳбат асосида танлаб олади ҳамда иш билан таъминлайди", – дейилган мақолада.
Шунингдек, материалда лойиҳа ҳунармандчилик корхоналарига виза расмийлаштириш, мутахассислик диплом ва малака ҳужжатларини тан олиниши ҳамда янги ходимларни ишга мослаштириш жараёнларида ёрдам кўрсатилиши таъкидланган.
Fit for Climate – Германияда ҳунармандчилик соҳасида хорижлик малакали кадрларни мақсадли жалб қилиш ва уларни интеграция қилишга қаратилган пилот лойиҳа бўлиб, у 2027 йилнинг декабр ойигача давом этади", – дейилади Deutsche Handwerk Zeitung мақоласи хулосасида.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026