Жаҳон | 04:53 / 01.09.2025
2956
2 дақиқада ўқилади

Исроил ҲАМАСнинг хориждаги етакчиларини ҳам йўқ қилишини билдирди

Исроил мудофаа армияси бош штаби бошлиғи Эял Замир ҲАМАСнинг юқори мартабали етакчиларидан бири Абу Убайда ўлдирилганини маълум қилди.

Исроил ҳарбийлари ҲАМАС ҳаракатининг бошқа мамлакатлардаги етакчиларини ҳам йўқ қилишда давом этади. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси бош штаби бошлиғи Эял Замир маълум қилди.

"Исроил мудофаа армияси ташаббус ва оператив устунликка эга бўлган ҳолда барча йўналишларда ҳужумларни амалга оширмоқда. Кеча Ғазо секторида ҲАМАСнинг юқори мартабали етакчиларидан бири Абу Убайдани йўқ қилдик. Ҳаракатларимиз ҳали тугамади, ҲАМАСнинг қолган раҳбарларининг аксарият қисми хорижда ва биз уларга ҳам етиб борамиз", - деди Замир.

Унинг қўшимча қилишича, армия Ғазодаги барча исроиллик асирларни қутқариш борасидаги уринишларини тўхтатмайди.  

"Биз уларни қайтариш учун кескинроқ ҳаракат қилишда давом этамиз ва бунинг учун кучимизни аямаймиз, бу бизнинг маънавий бурчимиз", - деди Эял Замир.

28 август куни Исроилнинг Яманга берган зарбаси оқибатида бош вазир Аҳмад Ар-Раҳовий ва ҳусийчилар ҳукуматининг бир неча вазири ҳалок бўлганди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид