Ўзбекистон | 10:35 / 01.09.2025
17152
1 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет»нинг ғолиблари аниқланди

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2025 йилги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. 

Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 11 миллиондан ортиқ овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ғолиб лойиҳаларнинг аксариятини ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш (1186 та), умумтаълим мактабларини (460 та) ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш (232 та) тадбирлари ташкил қилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид