Жамият | 11:08
694
1 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет»нинг 11-мавсуми 15 июлдан старт олади

Жорий йилнинг 15 июл кунидан «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланади. Фуқаролар ўз ҳудудидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган лойиҳаларини 3 августга қадар тақдим этиши мумкин.

2026 йилги иккинчи мавсум «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўн биринчи мавсум ҳисобланади.

Тасдиқланган жадвалга кўра, 15 июлдан 3 августгача лойиҳалар қабул қилинади. Шундан сўнг 4–18 август кунлари лойиҳалар саралаб олинади.

19–21 август кунлари ташаббусларни тарғиб қилиш босқичи ўтказилади. 22–31 август кунлари эса аҳоли лойиҳалар учун овоз беради.

Анъанавий овоз бериш якунларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳалар 1 сентябр — Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан эълон қилинади. Шунингдек, 1–10 сентябр кунлари қўшимча ғолибларни аниқлаш босқичи ҳам ўтказилади.

Масъуллар фуқароларни жараёнда фаол иштирок этишга, маҳалласи ва яшаш ҳудудини янада обод қилишга қаратилган ташаббуслар билан қатнашишга чақирмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид