Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФБКни Иван Жданов ўрнига Владислав Романцов бошқаради
«Энди бизнинг йўлларимиз ажраляпти. Алексейсиз бутунлай бошқача», — деб ёзган Навалнийнинг тарафдори Иван Жданов ФБК раҳбари лавозимидан кетишини изоҳлар экан.
2020 йилдан буён Коррупцияга қарши курашиш жамғармасининг (ФБК) IT-директори лавозимида ишлаб келган Владислав Романцов 2025 йил 1 сентябрдан бу тузилмани бошқармоқда. Бу ҳақда худди шу куни – 1 сентябр, душанба куни Telegramʼда ФБК асосчиси Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная маълум қилди. Унинг тушунтиришича, Романцовдан олдинги ФБК раҳбари Иван Жданов ўзининг «Самое важное» лойиҳасини ишлаб чиқишга эътибор қаратмоқчи.
Владислав Романцов Алексей Навалний жамоасига 2013 йилда Москва мэрлигига сайлов кампаниясида кўнгилли сифатида қўшилган эди. Кейин у социология бўлими ишида иштирок этди ва университетни тугатгач, Фонднинг IT-бўлимида ишлади, деб эслайди Юлия Навалная.
Ўз навбатида, Романцов X ижтимоий тармоғида «Алексейнинг фаолиятини ҳозир Юлия Навалная билан бирга давом эттириш у учун катта шараф ва улкан масъулият» эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:10 / 10.03.2026
Навалний жамоаси жасад ёрилиши бўйича материалларни ошкор қилди
16:35 / 17.02.2026
Кремл Навалнийнинг заҳарланиши ҳақидаги айбловларни “қатъий” рад этди
11:54 / 17.02.2026
15 давлат Навалнийнинг ўлимини тергов қилишни талаб этмоқда
11:04 / 16.02.2026