Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўшда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигида санаторий янги биноси қурилади
Ўш вилояти Қорасув туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида ташкил этилган "Саламат" санаторий-даволаш мажмуасининг янги биноси қурилишига тамал тоши қўйилди.
Тадбирда Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев, Қорасув тумани раҳбарлари ҳамда Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли клиника ходимлари ва бошқалар қатнашди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида фаолият юритадиган мазкур тиббиёт маскани беш қаватдан иборат бўлиб, унда замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган жарроҳлик амалиётлари блоки, реабилитация хоналари, конференц-зал ва илмий марказ жойлашади.
Янги тиббиёт маркази бир вақтда 70 беморни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Марказ тўлиқ ишга тушганидан кейин 100 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати эса 3,5 миллион АҚШ долларига тенг. Қурилиш ишлари 2026 йил август ойида якунланади.
Мавзуга оид
13:42 / 02.02.2026
Меҳнат мигрантлари оилаларига санаторийларга бепул йўлланма берилади
22:40 / 03.09.2025
Қирғизистонлик қизча шаҳар ҳокимидан онасини ишга жойлаштиришни сўради
17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди
17:47 / 15.10.2024