Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябр куни Хитойга расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Тадбирда China Gold, China Coal Resources, China Datang Corporation, Tianjin Rail Transit Group, Poly Changda, Tianjin Urban Construction, Jinchuan Group, China Synfuels, Jinchuan, ST Wonderful, Mizuda, World Agriculture, Dongzhu Ecology ва бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Давлат раҳбари Хитой бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ҳар доимгидек юқори эканини қайд этди. Ўтган йилнинг ўзида инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан ошди.
Учрашувда энергетика, геология, қишлоқ ва сув хўжалиги, кимё, заргарлик саноати, жамоат транспортини модернизация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва туризм соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
07:30 / 17.12.2025
Инфографика: Хитой ва Ҳиндистон армияси — ким кучлироқ?
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
12:15 / 13.12.2025