Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада Tesla сотувлари 40 фоизга тушиб, BYD 225 фоизга ўсди
Tesla'нинг Европадаги сотувлари июл ойида 40 фоизга камайди, унинг хитойлик рақиби BYD эса уч бараварга ўсишга эришди. Бу – Илон Маск компанияси учун Европа бозоридаги кетма-кет пасайиш кузатилган еттинчи ой бўлиб, бренднинг обрўсизланиши, янги моделларга қизиқишнинг йўқлиги ва Хитой ишлаб чиқарувчилари билан рўй бераётган кучли рақобат туфайли юз бермоқда.
Европа автомобил ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (ACEA) маълумотларига кўра, июл ойида Европада атиги 8 837 дона янги Tesla автомобили рўйхатдан ўтказилган. Бу ўтган йилнинг июлига нисбатан 40 фоиз кам.
Шу билан бир вақтда, Шенчженда жойлашган BYD Европа бўйлаб июл ойи давомида 13 503 дона янги автомобилни рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлди. Бу ўтган йилга нисбатан 225 фоизга кўп.
Tesla савдоларидаги сўнгги пасайишни бутун тармоқдаги инқироз билан ҳам изоҳлаб бўлмайди, чунки ACEA маълумотларига кўра, июлда Европада умумий электромобил савдолари ошган. BYD эса кўплаб янги салонларни очиш ва янги моделларни тақдим этиш ҳисобига, европалик мижозлар ишончини қозонишга муваффақ бўлди, Tesla'нинг мавжуд моделлари эса янгиланмай қолмоқда.
“Tesla раҳбарияти инвесторларни “Tesla аслида автомобил компанияси эмас” деб ишонтирмоқчи. Сўнгги молиявий ҳисоботлардан кўринадики улар асосан сунъий интеллект, робототехника ва автоном технологияларга урғу беришяпти, лекин булар – келажакдаги имкониятлар. Улар деярли ҳамма нарсани гапиришмоқда, фақат ҳозирги секин сотилаётган автомобиллари ҳақида эмас, чунки уларнинг моделлари рақибларникига қараганда анча эски, охирги маҳсулотлари эса кутилганидек муваффақиятли чиқмади, хусусан Cybertruck”, – дейди Kepler Cheuvreux молиявий хизматлар компаниясининг автомобил бозори бўйича тадқиқотлари раҳбари Томас Бессен.
Tesla'нинг инвесторлари компания тез орада сотувларни ошириш учун янги моделларни тақдим этишидан умид қиляпти. Йил бошида компания арзонроқ электромобил устида ишлаётгани ва унинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2025 йил иккинчи ярмига мўлжалланганини билдирган эди.
Мавзуга оид
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
17:38 / 09.06.2026