Фойдали | 13:52 / 03.09.2025
34365
2 дақиқада ўқилади

1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

1 кг палов тайёрлаш Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида қанчага тушиши ҳақида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидаги кўринишга эга бўлди (2025 йил август ойи учун):

  • Қорақалпоғистон Р. – 98 600 сўм;
  • Андижон вилояти – 105 500 сўм;
  • Сирдарё вилояти – 105 700 сўм;
  • Хоразм вилояти – 107 000 сўм;
  • Бухоро вилояти – 108 400 сўм;
  • Наманган вилояти – 109 400 сўм;
  • Жиззах вилояти – 110 000 сўм;
  • Навоий вилояти – 110 000 сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 111 500 сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 111 700 сўм;
  • Самарқанд вилояти – 113 400 сўм;
  • Тошкент вилояти – 113 600 сўм;
  • Фарғона вилояти – 115 000 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 117 400 сўм.

Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:

  • кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
  • пиёз – 300 гр;
  • мол гўшти – 700 гр;
  • сабзи – 1 кг;
  • гуруч – 1 кг;
  • нўхат – 100 гр;
  • зира – 10 гр;
  • ош тузи – 20 гр.

Юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид