Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Эрон Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Эрон ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси билан Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Эрон ташқи ишлар вазири ёрдамчиси - Жанубий Осиё бўйича департаменти директори Муҳаммад Ризо Баҳромий билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик мавзулари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги мунтазам ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади ҳамда икки ва кўп томонлама форматларда мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
15:35 / 17.06.2026
ОАВда Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишув лойиҳаси матни эълон қилинди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:52 / 16.06.2026