Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Майк Тайсон ва Флойд Мейвезер ўртасида супержанг ўтказилади
Боксдаги «даврлар жанги» 2026 йил баҳорига режалаштирилган. Ташкилотчилар унутилмас томошани ваъда қилмоқда.
Бокс олами яқиндагина имконсиз бўлиб туюлган воқеага тайёргарлик кўрмоқда. Ринг афсоналари Майк Тайсон ва Флойд Мейвезер кўргазмали жанг ўтказишга келишиб олди - ташкилотчиси CSI Sports компанияси. Жанг 2026 йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
59 ёшли Тайсон бўлаётган воқеаларга ўзи ҳам тўлиқ ишонмаслигини тан олди:
«Бу жанг бокс олами ҳеч қачон кутмаган жанг бўлди. Буни ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмасди. Аммо бугун спортимиз олдиндан айтиб бўлмайдиган даврга қадам қўймоқда ва бу учрашув ҳаммасидан ҳам кутилмагани бўлади».
48 ёшли Мейвезер, ўз навбатида, мухлислар узоқ вақтдан бери орзу қилган нарсаларига эга бўлишини айтди:
«Боксдаги 30 йил давомида ҳеч ким менга доғ тушира олмади. Биласизми, агар мен рингга чиқсам, бу ҳар доим кўлам ва афсона бўлади. Мен бокс бизнесининг энг яхшисиман».
Independent хабарига кўра, ташкилотчилар улкан реклама кампаниясини ваъда қилмоқда ва рекорд даражадаги томошаларни башорат қилмоқда - бу Тайсоннинг 2024 йилда Netflix’да 108 миллион томошабин йиғган блогер Жейк Пол билан жангидан ҳам юқори.
Бундан ташқари, промоутерлар «очколарни ҳисоблаш тизимини ва боксни идрок этишни абадий ўзгартирадиган» янги технологиялардан фойдаланишни эълон қилди. Тафсилотлар ҳозирча сир сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади. Унинг ҳисобида 59 та жанг бўлиб, шундан 50 тасида ғалаба қозонган. Сўнгги жанг Жек Полга мағлубият билан якунланган, бироқ «Темир Майк» 20 млн доллар ишлаб олган.
Флойд Мейвезер ярим ўрта вазнда жаҳон чемпиони ҳисобланади. Сўнгги кўргазмали жангини 2024 йил августида Жон Готти билан ўтказган.
Мавзуга оид
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:19 / 28.10.2025