Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Немцов қотиллиги ишида бедарак йўқолган шахс фамилиясини ўзгартирди
Ҳозирда Улубаев фамилиясини олган Артур Геремеев Москвадаги Борис Немцовга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўрилган икки хонадондан бирига эгалик қилган. Тергов Геремеевни топа олмаган ёки сўроқ қила олмаган.
Фото: Artyom Geodakyan/ITAR-TASS/imago images
Мухолифатчи сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши бўйича жиноий ишда иштирок этган Артур Геремеев фамилиясини ўзгартириб, янги паспорт билан яшамоқда. Энди бу одамнинг исми Артур Улубаев, янги ҳужжат унга Чеченистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган, дейилади «Точка» лойиҳасининг 4 сентябр, пайшанба куни чоп этилган суриштирувида.
Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати веб-сайтидаги солиқ тўловчининг идентификация рақамини (ИНН) текшириш шакли шуни кўрсатадики, Улубоев ва Геремеев бир хил ИННга эга, деб ёзади "Точка". Бундан ташқари, лойиҳага кўра, Геремеев ўзининг янги номи билан тиббий кўрикдан ўтади. Мисол учун, 2024 йил май ойида у Helix клиникасида гепатитга текширилди.
Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) чегара хизматидан сиздирилган маълумотга кўра, Улубаев Украинанинг босиб олинган ҳудудларига сафар қилмоқда. 2023 йилнинг 8 июлида Россия пойтахти йўлларида камералар томонидан қайд этиладиган Hummer русумли «B 881 PO» рақамига эга автомашинани ҳайдаб, Улубаев Мариуполга йўлда "Весело-Вознесенка" назорат-ўтказиш пунктидан ўтган, деб ёзади «Точка».
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025