Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди
Икром Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Алишер Отахонович Усмонов (суратда) тайинланди. Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига ўтган Нодира Ҳакимова Олий суд судялари қаторини тарк этди.
Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси Икром Тўхтамуродович Муслимов лавозимидан озод этилди.
Сенатнинг 5 сентябр кунги қарори билан, ушбу лавозимга Алишер Отахонович Усмонов 5 йил муддатга сайланди. У бунгача Наманган вилояти судининг раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Шунингдек, Сенат қарори билан, Нодира Жалоловна Ҳакимова Олий суд судяси лавозимидан озод этилди. У июл ойида Президент администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган, август ойида эса давлат раҳбарига суд тизимидаги ўзгаришларни тақдимот қилганди.
Мавзуга оид
19:06 / 14.07.2026
Барча вилоят судларида адвокатлар билан ҳамкорлик учун махсус гуруҳлар очилди
20:28 / 03.07.2026
Олий суд Пленумида инсон ҳуқуқлари ва суд амалиётига оид муҳим қарорлар қабул қилинди
20:11 / 02.07.2026
Олий суд Пленумининг мажлиси биринчи марта жонли эфирга узатилади
19:51 / 30.06.2026