Иқтисодиёт | 11:38 / 06.09.2025
1987
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалигида ҚҚСни ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади

“Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

2026–2027 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида расмий товар айланмасини камида 3 баравар ошириш фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб белгиланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан:

🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализацияси учун ҚҚСнинг “ноль” ставкаси жорий қилинади;
🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 3 кунда автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

2026 йил 1 январдан ишлаб чиқилган товарларни айнан 1 та етказиб бериш занжири бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими жорий қилинади. 

Бунда юқори хавф даражасига эга электрон ҳисобварақ-фактураларнинг улуши ҳисобот даврида расмийлаштирилган жами электрон ҳисобварақ-фактуралар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги назарда тутилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид