Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро қидирувда бўлган 6 киши Ўзбекистонга олиб келинди
Интерпол Тошкент ва Анқара миллий марказий бюроларининг ўзаро ҳамкорлиги ижобий натижа берди — бир рейсда Туркиядан Ўзбекистонга олти нафар қидирувдаги жиноятчи олиб келинди.
Интерпол томонидан ўтказилган тадбирлар доирасидаги учрашувларда Тошкент ва Анқара миллий марказий бюролари ўртасида илгари эришилган келишувлар асосида Анқара Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари бевосита кўмагида халқаро миқёсда қидирувда бўлган олти нафар жиноятчи топширилди.
Улар турли жиноятлар, жумладан, одам савдоси, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Жиноятчилар Анқара Интерпол миллий марказий бюроси ва Туркия Республикаси Жандармерияси ходимлари кузатувида олиб келинди.
Олти нафар шахсларнинг барчаси кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон томонига – Тошкент Интерпол миллий марказий бюроси ҳамда Ўзбекистон ички ишлар органлари ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
16:47 / 26.11.2025
БААдан Интерпол орқали қидирувда бўлган уч фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
13:51 / 11.09.2025
Зўрлаш жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга келтирилди
21:59 / 18.08.2025
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Таиландда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинди
10:04 / 15.08.2025