Жаҳон | 00:00 / 08.09.2025
7348
1 дақиқада ўқилади

Трамп Қозоғистонга бориши мумкинлигини айтди

Аввалроқ Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин АҚШ билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мамлакат ташқи сиёсатининг устувор мақсади эканлигини айтганди.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан “зўр суҳбат” ўтказганини ва бу мамлакатга ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилди.

"Ҳа, боришим мумкин", - деб жавоб қайтарди Трамп журналистнинг унинг Қозоғистонга бориши эҳтимоли тўғрисидаги саволига. 

Тўқаев ҳақида сўз юритар экан, АҚШ президенти у билан “зўр суҳбат” ўтказганини айтди

"У яхши инсон", - дея қўшимча қилди Трамп.

Аввалроқ Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин АҚШ билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мамлакат ташқи сиёсатининг устувор мақсади эканлигини айтганди.

Мавзуга оид