Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина россиялик рэпер Тиматини қидирувга берди
Ҳақиқий исми Тимур Юнусов бўлган рэпер Украина Хавфсизлик хизмати томонидан қидирувга берилган. СБУ Тиматини Россиянинг Украинага қарши агрессиясини қўллаб-қувватлаганликда айблаяпти.
Фото: Виталий Невар/ ТАСС
Украина Хавфсизлик хизмати россиялик рэпер Тимати (ҳақиқий исми – Тимур Юнусов)ни қидирувга берди. Бу ҳақдаги маълумот Украина Ички ишлар вазирлигининг қидирувда бўлганлар рўйхати маълумотлар базасида эълон қилинди. Мусиқачи 1 июлдан бери қидирувда. Россия ОАВ буни эндигина аниқлади. Аввалроқ Тиматининг қидирувга берилгани ҳақида хабарлар эълон қилинмаган.
Июн ойида СБУ Тиматини Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига кириш қоидаларини бир неча бор бузганликда сиртдан айблади. Тергов маълумотларига кўра, россиялик рэпер Қримдаги концертларда камида етти марта қатнашган, уни Россия 2014 йилда ўз таркибига қўшиб олган.
СБУ баёнотида таъкидланишича, Тимати «Россия ташвиқоти иштирокчиларидан бири» ва 2012, 2018 ва 2024 йиллардаги президентлик сайловларида Владимир Путиннинг ишончли вакили бўлган.
Бундан ташқари, Тимати Россия агрессияси, Украинанинг мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка бўлган асосий ҳуқуқлари бузилишини қўллаб-қувватлади, дейилади СБУ хабарида.
Мавзуга оид
02:36
Дронлар Чеченистондаги «Грозний-Сити» комплексига ҳужум қилди
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
13:45 / 05.12.2025
Кипр: Украина ЕИ Кенгашига раислик даврида устувор йўналиш бўлади
09:21 / 05.12.2025