Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Сент-Люсия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Кеча Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Сент-Люсия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди.
Фото: "Дунё" АА
Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сент-Люсиянинг БМТдаги доимий вакили Менисса Рамбали имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди.

Шу тариқа, Кариб денгизининг шарқий қисмида жойлашган Сент-Люсия орол давлати Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 163-давлат бўлди.
Ўзбекистон 2025 йил 10 июл куни Африкадаги Эритрея мамлакати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
Мавзуга оид
16:20 / 08.11.2025
Туркияда ҳибсдаги ўзбеклар билан учрашув ўтказилди, бир нафари озод этилди
11:37 / 30.09.2025
ЕИ россиялик дипломатларнинг Европа бўйлаб сафарларини чеклаши мумкин
14:12 / 22.09.2025
Ўзбекистон Британиядаги дипломатик таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилади
22:45 / 05.07.2025