Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қумариқ кўчасининг бир қисми сентябр охиригача ёпилди
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Қумариқ кўчасининг бир қисми 10−30 сентябр кунлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Шу кунлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида кўчадаги диаметри 325 мм бўлган иссиқлик тармоқларининг умумий 1000 метр узунликдаги қисми алмаштирилади.
Ишлар пудрат ташкилоти томонидан йўл қисми ёпилган ҳолда амалга оширилади. Жараён давомида карго хизматлари, Авиация хавфсизлиги хизмати, Аэропорт ходимлари, авария-қутқарув хизматлари ва яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси учун кириш ва ўтиш имконияти таъминланади.
Шу муносабат билан қатор автобус йўналишлари ҳаракати ўзгартирилди. Хусусан:
- 61-йўналиш — А.С. Банокатий, Г. Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
- 106-йўналиш — Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
- 40-йўналиш — Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЭТ заводи бекатигача;
- 66-йўналиш — Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокатий кўчалари орқали «РЭТ» заводи бекатигача;
- 52-йўналиш — Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида ҳаракатланади.
Мавзуга оид
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
09:00 / 07.04.2026
Сергели туманида автобусда ёнғин чиқди
13:51 / 26.03.2026
Тошкентда АҚШга виза олиб бериш ваъдаси билан 75 минг доллар олган шахс ушланди
09:12 / 26.03.2026