Ўзбекистон | 07:53 / 11.09.2025
2151
1 дақиқада ўқилади

Екатеринбургда мушкул аҳволда қолган 16 нафар аёллар ва болалар олиб келинди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўн олти нафар фуқаро ватанга олиб келинди.

Фото: "Дунё" АА

Ушбу инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" тадбири доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларнинг аксариятини оналар ва уларнинг вояга етмаган болалари ташкил қилади.

Мазкур фуқаролар дипломатлар томонидан Екатеринбург-Тошкент йўналишидаги авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид