Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар билан ишлаш жараёнини рақамлаштириш даражаси оширилади
“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралгача “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформалари негизида қуйидаги имкониятларга эга бўлган “Ёшлар ягона электрон платформаси” ахборот тизими яратилади, жумладан:
🔹 ёшларнинг демографик ва ижтимоий ҳолати, бандлиги, таълим олишига оид маълумотлар асосида “Ёшлар баланси”ни шакллантириш;
🔹 ёшларнинг қизиқишларини аниқлаш бўйича социологик сўровлар ўтказиш, унинг натижаларини автоматик таҳлил қилиш;
🔹 ёшларга оид мавжуд имтиёз, преференция ва имкониятлар тўғрисида маълумот бериш.
2026 йил 1 февралдан “Ёшлар дафтари” жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича аризаларни тақдим этиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш билан боғлиқ барча маъмурий тартиб-таомиллар ЯИДХП (my.gov.uz) ҳамда Ёшлар ягона электрон платформаси орқали амалга оширилади.
2026 йилдан ҳар йили ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги миллий маърузани эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Миллий маъруза ҳар йили 30 июн – Ёшлар куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилиб борилади.
Мавзуга оид
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
13:38 / 21.05.2026