Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Arcfox Т1 ҳэтчбеки сотувга чиқди. Унинг нархи 8700 доллардан бошланади
Arcfox бренди BAIC компаниясига тегишли. Т1 Хитой бозорида BYD Dolphin ва Geely Xingyuan’га рақобатчи бўлиши кутилмоқда.
Т1 комплектациясига қараб, бир марта тўлиқ қувватланиш билан 320 ёки 425 км масофа босиб ўта олади. Батареяси сиғими 42,3 kWh, таркиби литий темир фосфатли. Унинг ишлаб чиқарувчиси эса CALB компанияси.
Ўлчамлари шундай: узунлиги 4337 мм, эни 1860 мм, баландлиги эса 1572 мм. Ғилдираклар базаси 2770 мм.


Салонда 8,8 дюймли LCD дисплейи ускуналар панели вазифасини бажаради, мултимедиа ва бошқа имкониятлардан эса 15,6 дюймлик катта дисплей орқали фойдаланиш мумкин.


Электромотор 70 kW’га тенг, у 94 от кучини беради.
Нархлар комплектациясига қараб 8700 доллардан 12200 долларгача.
Мавзуга оид
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
18:28 / 03.02.2026
Хитой хавфсизлик нуқтайи назаридан барча электромобилларда «яширин» эшик тутқични тақиқлади
15:49 / 07.01.2026
Енгил автомобил импортида электромобиллар улуши 70 фоиздан ошди
13:58 / 03.01.2026