Жамият | 09:08 / 12.09.2025
2027
1 дақиқада ўқилади

Новосибирскда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Фуқаролар Новосибирск халқаро аэропортидан Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётида Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Сибир федерал округи ҳудудида мушкул вазиятга тушиб қолган тўрт нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.

Дипломатлар Новосибирскнинг тегишли идоралари билан ўтказган музокаралари натижасида ватандошларнинг зарур ҳужжатлар олинди ва ёш болали оилани ватанга қайтариш учун сертификатлар тайёрланди.

Фуқаролар Новосибирск халқаро аэропортидан Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётида Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид