Ўзбекистон | 14:12 / 12.09.2025
6259
2 дақиқада ўқилади

Озарбойжон компанияси Ўзбекистонда нефт конини ўзлаштиришга киришди

Украинанинг Open4business и Fixygen электрон нашрларида "Озарбойжоннинг SOCAR компанияси ўзбекистонда нефт конини ўзлаштиришга киришди" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.

Фото: AP

SOCAR Ўзбекистонда нефт конини ўзлаштиришга киришди. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 22 август куни Туркманбоши шаҳрида Ўзбекистон президенти ва Туркманистон халқ маслаҳати раиси билан бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда маълум қилди", – деб ёзилган мақолада.

Мақолада Озарбойжон президентининг мазкур лойиҳа ҳақидаги фикрларидан қуйидаги иқтибос келтирилган: "Туркманистон билан анъанавий энергетика соҳасидаги ҳамкорлигимиз мавжуд. Ўзбекистон билан ҳам ушбу соҳага кирдик. Бизнинг SOCAR давлат нефт компаниямиз Ўзбекистонда нефт конини ўзлаштиришни бошлади, шартнома аллақачон имзоланган".

Шунингдек, нашрда Озарбойжон яқин йиллар ичида иш натижалари ҳақида "яхши янгилик" кутаётгани ҳақида ҳам таъкидланган.

"Лойиҳа қиймати 2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Яқин беш йил ичида лойиҳа оператори сифатида иш олиб борадиган SOCAR камида 1000 кв км майдонда 3D сейсмик қидирув ишларини ўтказади ва камида битта қудуқ бурғилайди. Агар саноат миқёсидаги кон топилса, томонлар уни ўзлаштиришга киришади. Прогнозларга кўра, захиралар 100 миллион тоннагача нефт ва 35 миллиард куб метр газни ташкил этиши мумкин", – деб ёзилган материалда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид