Жаҳон | 14:13 / 12.09.2025
2570
2 дақиқада ўқилади

Трамп Полшадаги Россия дронлари ҳақида: Бу тасодифан юз берган бўлиши мумкин 

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия учувчисиз учоқларининг Полша ҳаво ҳудудига бостириб киришини қоралаб, бу тасодифан содир бўлган бўлиши мумкинлигини тан олди.

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия учувчисиз учоқларининг Полша ҳаво ҳудудига бостириб киришини қоралар экан, бу беихтиёр, хато туфайли содир бўлган бўлиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда Трамп 12 сентябр, пайшанба куни айтди, деб ёзади Bloomberg.

«Бу хато бўлган бўлиши мумкин, аммо, шундай бўлса ҳам, мен бу бутун вазият билан боғлиқ бўлган нарсалардан мамнун эмасман», деди Трамп Оқ уйда журналистларга. У «бу ишлар ниҳоясига етишига» умид билдирди.

Трамп қўшимча қилишича, у Россияни «ҳатто шу чизиққа яқин бўлгани учун» қоралади. «Менга бу ёқмайди. Мен бундан мамнун эмасман», деди президент.

10 сентябрга ўтар кечаси, Россия Украинага йирик зарбалар бераётган пайтда, камида 19 та дрон Полша чегарасини кесиб ўтди. Дронларни тутиб олиш учун Полша самолётларидан ташқари бошқа НАТО давлатларининг қирувчи самолётларидан ҳам фойдаланилган. Дрон парчалари Беларус ва Украина билан чегара яқинидаги Вирики қишлоғидаги турар жой биносига зарар етказди, қурбонлар йўқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид