Ўзбекистон | 10:03 / 13.09.2025
4744
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дала ёнғинлари 27 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди

Энг катта зарар Тошкент вилоятида кузатилди. 

Дала ёнғинлари 27 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди. Бу ҳақда «Ўзбеккосмос» агентлиги хабар берди.

Агентлик томонидан амалга оширилаётган давлат космик мониторинги дастури доирасида 2025 йил май–август ойлари мобайнида сомон пояларининг ноқонуний ёқилиши ҳолатлари юзасидан 13 та ҳудудда жами 2 436 та ҳолат аниқланди.

Умумий ҳолда ёнғинлар 27 000 гектардан ортиқ майдонни қамраб олган бўлиб, энг катта зарар Тошкент вилоятида кузатилди. 

Хусусан, ушбу ҳудудда 870 та ҳолатда 11 829 гектар ер майдони ёниб кетган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид