Жамият | 19:35 / 14.09.2025
2554
1 дақиқада ўқилади

Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 1300 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Энг кўп фуқаро Россиядан олиб келинган — 993 нафар.

Фото: Видеодан кадр

30 июлдан 30 августгача Миграция агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги консуллик хизматлари кўмагида “Ватанга қайтариш” инсонпарварлик акциясини амалга оширди.

Миграция агентлигининг маълум қилишича, бир ой ичида дунёнинг 15 та давлатидан қийин аҳволда қолган 1300 фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган. Шундан 654 нафари аёллар, 438 нафари болалар бўлган.

Ойлаб хорижий мамлакатлар депортация марказларида сақланиб келаётган 163 нафар ўзбекистонлик ҳам мамлакатга қайтарилган.

Акция доирасида энг кўп фуқаро Россиядан олиб келинган — 993 нафар. Туркиядан 106 нафар, Америкадан 56 нафар, Қозоғистондан 39 нафар, Кореядан саккиз нафар, Арманистондан тўрт нафар фуқаро ватанга қайтарилган.

Шу билан бирга, Ҳиндистон, Япония, Польша ҳамда Беларусдан уч нафардан, Мисрдан икки нафар, Қирғизистон, Латвия, Саудия Арабистони ва Озарбайжондан бир нафардан ўзбекистонлик ватанга олиб келинган. 

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид