Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади
Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда. Тадбирга барча ҳудудлардан 40 мингдан зиёд педагоглар уланган.
“Халқимизнинг келажаги мактабдан бошланади. Чунки фарзандларимизга билим ва тарбия беришнинг энг узоқ давом этадиган, керак бўлса, ҳал қилувчи босқичи бу – мактаб таълимидир”, – деди президент.
Ҳозирда мактабларда 6,5 миллион ўқувчи таълим оляпти. Бу йил мактабларни 400 мингга яқин ўқувчи битирган бўлса, 1-синфларга 720 минг бола қабул қилинди. Шу боис, сўнгги саккиз йилда 500 га яқин янги мактаблар қурилгани, мавжудларининг кенгайгани ҳисобига 1 миллион ўқувчи ўрни яратилди.
Хусусий мактабларга катта шароит яратилгани натижасида ота-оналар учун танлаш имконияти пайдо бўлди. Бугун 200 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз хусусий мактабларда ўқияпти.
Мактаб таълимида яна бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилиши таъкидланди.
Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади.
Ўқишни мактабда давом эттириб, олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшларга фанлар танлов асосида чуқурлаштириб ўтилади.
Бир сўз билан айтганда, мактабдаги якуний имтиҳон натижалари билан битирувчилар хоҳласа техникумга, истаса олийгоҳга кира оладиган бўлади.
Мавзуга оид
21:05 / 17.06.2026
“Инвесторларни сиз дейишга тайёрмиз” – Тошкентда инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
17:47 / 17.06.2026