Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълимда бакалавриатга қабул тартиби янгиланди
Ҳукумат қарори билан «Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Фото: Kun.uz
Низомга кўра, олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига қуйидагилар асосида ўқишга қабул қилинади:
- Президент ҳужжатлари билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари бўйича давлат гранти, жумладан, таълим гранти асосида;
- Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган умумий қабул параметрлари асосида.
Кириш имтиҳонлари 2 бўлимдан иборат бўлади:
- 1-бўлим – барча бакалавриат таълим йўналишлари учун мажбурий 3 та фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан тест синовлари;
- 2-бўлим – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан тест синовлари ёки таълим йўналишига мос касбий (ижодий) имтиҳонлар.
Қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади:
- 1-босқичда 5 июндан 25 июнгача тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудуди;
- 2-босқичда тест синови якунлангач, 15 кун давомида олий таълим ташкилоти, бакалавриат таълим йўналиши, таълим шакли ва танлов устуворлиги танланади.
Абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақида маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига эълон қилинади.
Абитуриентнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани бўйича танлов натижаси рўйхатдан ўтишнинг 2-босқичи якунлангач, 1 ҳафта муддатда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Мавзуга оид
14:12 / 24.11.2025
Олий таълимда контракт тўлови муддатлари янгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
17:56 / 31.10.2025