Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исломий банк фаолиятини жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида “Айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, исломий молияда савдо ва шерикчилик орқали молиялаштириш кенг қўлланиладиган молиялаштириш шакллари ҳисобланиб, қонунчиликда тижорат банклари томонидан бундай шакллардан фойдаланилишига бир қатор тўсиқлар мавжуд. Хусусан, исломий молиялаштиришда банклар савдо билан шуғулланиш орқали мижозни молиявий қўллаб-қувватласа, Ўзбекистонда тижорат банклари савдо билан бевосита шуғулланиши мумкин эмас.
Исломий молияда молиялаштиришни шериклик асосида амалга оширишга рухсат этилган бўлиб, мамлакатимизда тижорат банкларига юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав капиталларида қатнашишга доир чекловлар ўрнатилган.
Шу муносабат билан, юқоридаги қайд этилган ҳолатларни бартараф этиш ва Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилади.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистонда Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI) ҳамда Ислом молияси хизматлари кенгаши (IFSB) стандартларига мос келувчи исломий банк фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратилади.
Ушбу қонун Ўзбекистонда исломий банклар ва исломий “дарча”лар фаолиятини йўлга қўйиш, “яширин” иқтисодиёт улушини камайтириш, қолаверса мамлакатга исломий банк фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
14:58 / 19.11.2025
Фуқаролик ва иқтисодий низоларни кўриш тартиби соддалаштирилади
12:12 / 21.10.2025
Нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий мақоми белгиланади
14:07 / 14.10.2025
Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда
11:43 / 08.10.2025