Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари Саудияга мавсумий ишларга жалб этилиши мумкин
Қурилиш-муҳандислик соҳаси ва Ҳаж мавсумида қассобларни жалб қилиш масаласини ўрганишга келишиб олинди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Саудия Арабистони Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг Жидда ва Макка шаҳарлари бошқармаси раҳбари Абдуллоҳ бин Абдураҳмон Исмоил билан учрашув ўтказди.
Унда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда ишга жойлаштириш, иш берувчи компаниялар билан алоқалар ўрнатиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Саудия вакили Жидда ва Макка ҳудудларида вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг сони жуда камлигини маълум қилди.
Суҳбатдошлар ватандошларни Саудия Арабистонида мавсумий ишларга жойлаштириш таклифини қўллаб-қувватлади. Хусусан, қурилиш-муҳандислик соҳаси ва Ҳаж мавсумида қассобларни жалб қилиш масаласини ўрганишга келишиб олди.
Шунингдек, Саудия Арабистони Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги, иш берувчи компаниялар, мамлакат Бош консулхонаси, Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари иштирокида онлайн учрашув ташкил ва унда мавсумий ишчиларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан аҳдлашиб олинди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026