Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мисрга электродлар экспорт қилишни бошлайди
Металлсозлик саноати вакиллари ўртасида биринчи Ўзбекистон ва Миср бизнес-форум ва В2В шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтди.
Қоҳирадаги Metal & Steel Middle East кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ушбу тадбирлар Миср томони билан қурилиш маҳсулотлари, жумладан металл маҳсулотларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш ва ушбу мамлакатдан хусусий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Бизнес-форумда Ўзбекистондан масъулияти чекланган жамиятлар, Миср томонидан турли компаниялар вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида В2В форматида музокаралар уюштирилди.
Тадбирлар якунида икки давлат тадбиркорлари ўртасида металлсозлик соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Мисрга сифатли электродлар экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026