Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Киберхавфсизлик соҳасида фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш миллий маркази бош директори Ҳайдер Аббас билан учрашди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш, рақамли инфратузилмани ҳимоя қилишга илғор технологияларни татбиқ этиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалар орқали кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида киберҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш ва таҳдидлар ҳақида ахборот алмашиш, қўшма ўқув-машғулотлари ва симуляциялар ўтказиш, давлат хизматчилари ва талабалар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш, сунъий интеллект асосида таҳдидларни аниқлаш, рақамли экспертиза ва хавфсиз алоқа тизимлари соҳасида илмий-тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида рақамли хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни изчил давом эттириш, устувор вазифалар ва аниқ амалий йўналишларни белгилаб олиш учун ўзаро ташрифларни ташкил этиш, икки давлат мутасадди идоралари ўртасида мунтазам онлайн учрашув ва музокаралар ўтказишга келишилди.
Мавзуга оид
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026