Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йил якунигача камбағаллик даражаси 6 фоизгача камайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида 30 дан ортиқ нуфузли ташкилот ва 200 га яқин халқаро экспертлар иштирокидаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзламоқда.
Сўнгги саккиз йилда Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, муносиб иш жойи билан таъминлаш, даромадини ошириш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган улкан ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
Барча саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсон, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун шароит яратиш ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилди.
Энг мураккаб даврда камбағалликка қарши кураш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилиб, умуммиллий ҳаракатга айлантирилди.
Давлатимиз раҳбари ўша пайтда бизда камбағаллик даражасини баҳолаш бўйича аниқ мезон ва методология йўқ бўлганини қайд этди. Жаҳон банки ва БМТ институтлари билан ҳамкорликда халқаро тажриба асосида камбағалликнинг миллий мезонлари ишлаб чиқилди.
Янгиланган конституцияда пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдам миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.
Изчил ислоҳотлар туфайли 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9 фоизга туширилди. Йил якунигача уни 6 фоизгача камайтириш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
21:05 / 17.06.2026
“Инвесторларни сиз дейишга тайёрмиз” – Тошкентда инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
17:47 / 17.06.2026