Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саккиз йилда 700 минг тадбиркор ўзининг барқарор бизнесига эга бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида 30 дан ортиқ нуфузли ташкилот ва 200 га яқин халқаро экспертлар иштирокидаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзламоқда.
Ҳозирда мамлакатда еттита устувор йўналишни ўз ичига олган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилмоқда.
Энг аввало, камбағал аҳолини шунчаки ишга жойлаштириш эмас, балки доимий иш ўринларини кўпайтириб, одамлар барқарор даромад манбасига эга бўлиши учун шароит яратилмоқда.
Қулай ишбилармонлик муҳити ҳисобига ўтган саккиз йилда 700 минг тадбиркор ўзининг барқарор бизнесига эга бўлди.
“Эътиборлиси, давлат бизнесга шароит яратиб беряпти, тадбиркорлар эса ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд аҳолини ишли ва даромадли қилишда кўмакчи бўлмоқда. Мана шундай самарали ҳамкорлик туфайли шу йилнинг ўзида 270 мингдан зиёд камбағал оила аъзоси доимий ишли бўлди”, - деди президент.
Мамлакатда камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича халқаро ташкилотлар ва нуфузли молия институтлари билан фаол ишланмоқда. Бу борада Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги қишлоқларда яшаш шароитини яхшилаш, йўл қурилиши, тиббиёт ва таълим хизматларини кенгайтириш бўйича 5 миллиард долларлик лойиҳалар алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Мавзуга оид
21:05 / 17.06.2026
“Инвесторларни сиз дейишга тайёрмиз” – Тошкентда инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
17:47 / 17.06.2026