Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент иссиқлик электр марказида мазутдан фойдаланиш тўхтатилди
Тошкент иссиқлик электр марказида мазут ёқилғисидан умуман фойдаланилмайди.
Фото: Telegram / ies_uz
Бу ерда электр ва иссиқлик энергияси фақат табиий газ асосида ишлайдиган замонавий қурилмалар орқали ишлаб чиқарилмоқда.
2024 йилда мазкур марказда умумий қуввати 64 МВт бўлган янги газ-турбиналари фойдаланишга топширилди. Ушбу қурилмалар орқали 515 млн кВт соат электр ва 630 Гкал иссиқлик энергияси пойтахт аҳолиси ва иқтисодиёти эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилаш доимий эътибор марказида бўлиб, энергия ишлаб чиқариш жараёнида экологик хавфсизлик таъминланмоқда. Марказда жойлашган 3 та замонавий газ-турбинали қурилмаларга экопостлар ўрнатилган бўлиб, улар орқали атмосферага чиқарилаётган газлар доимий мониторинг маркази томонидан кузатилиб, таҳлил қилиб борилади.
Энергетика соҳасидаги халқаро ҳамкорлик доирасида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва Туркиянинг Iltekno компанияси билан биргаликда Тошкентнинг Чилонзор, Олмазор ва Сергели туманларида замонавий когенерация марказлари бунёд этилди.
Ушбу марказларда сўнгги авлод технологиялари жорий қилинган бўлиб, паст босимдаги табиий газ асосида ҳам электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
Мана шу каби қурилмалар пойтахтнинг 7 та — Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт туманларида ҳам жорий этилади.
Мавзуга оид
13:15
Президент суперкомпютер кластерлари ва дата-марказлар сони оширилишини маълум қилди
13:12
Янги энергетика қувватлари ҳисобига Ўзбекистон аҳолисининг йиллик электр истеъмоли тўлиқ қопланади
12:37
Шавкат Мирзиёев иштирокида янги энергетика қувватларини ишга тушириш маросими ўтказилади
19:51 / 04.12.2025