Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украин дронлари «Газпром» ва «Лукойл» заводларига ҳужум қилди
Фото: Exilenova+
Бошқирдистон расмийлари 18 сентябр куни эрталаб дронлар ҳужумидан сўнг «Газпром нефтехим Салават» корхонасида ёнғин бошланганини маълум қилди – бу Россиянинг энг йирик нефт-кимё мажмуаларидан бири ҳисобланиб, 2024 йил май ойида ҳам дронлар ҳужумига йўлиққанди.
Республика раҳбари Радий Хабиров бу сафарги ҳужумни «террористик» зарба деб атади. Унинг сўзларига кўра, зарба оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ. Корхона қўриқчилари дронларни мустақил равишда уриб туширишга ҳаракат қилган – айнан қандай чора қўлланганига аниқлик киритилмаган. Хабиров тафсилотларни «бироз кейинроқ«» маълум қилишга ваъда берган.
Украинанинг Exilenova+ телеграм-канали маълумотларига кўра, Салаватдаги корхонада нефтни бирламчи қайта ишлаш қурилмаси шикастланган. Канал шаҳарда олинган бир нечта фото ва видеоларни эълон қилди. «РБК-Украина» нашрининг Украина хавфсизлик хизматларидаги манбаси Бошқирдистондаги нефт-кимё заводига ўз дронлари ҳужум қилганини тасдиқлаган.
Ўз навбатида, Украина қуролли кучларининг махсус операциялар кучлари 18 сентябрга ўтар кечаси Волгоград нефтни қайта ишлаш заводига зарба бергани ҳақида хабар қилди. Украина нашрлари таъкидлашича, гап август ойида икки марта (1,2) ҳужум объектига айланган «Лукойл» нефтни қайта ишлаш заводи ҳақида кетмоқда. «Волгоград нефтни қайта ишлаш заводи душман қуролли кучларининг эҳтиёжларини таъминлашга сафарбар этилган», – дейилади хабарда.
Волгоград области губернатори Андрей Бочаров регионга дронларнинг «ёпирилма ҳужуми» ҳақида хабар берган, аммо нефтни қайта ишлаш заводига ҳужумни тилга олмаган. Унинг сўзларига кўра, дронлар парчалари Волгоград шаҳрининг Красноармейск райони ҳудудига тушиб, иккита хусусий уйнинг деразалари ва томларини шикастлаган. Жабрланганлар йўқ. РФ мудофаа вазирлиги ўз ҳисоботида тунда Волгоград области узра украинларнинг 11 та дрони уриб туширилгани ҳақида хабар берган.
Украина қуролли кучлари сўнгги ойларда мунтазам равишда Россия нефтни қайта ишлаш заводларини нишонга олмоқда. Зарбалар туфайли нефтни қайта ишлаш заводлари қисман ёки тўлиқ тўхтаб қолади. Бу эса бензин нархи ошишига олиб келади.
Мавзуга оид
12:25 / 26.11.2025
Reuters: Федун «Лукойл»даги 10 фоизлик улушини компаниянинг ўзига сотди
12:03 / 18.11.2025
Россия нефти нархи сўнгги 2,5 йилдаги энг паст даражага тушди
10:11 / 18.11.2025
Reuters: Американинг Chevron компанияси "Лукойл" активларини сотиб олишни ўйлаяпти
15:51 / 15.11.2025