Россия ва Украина 4 май куни ўт очишни вақтинча тўхтатмоқчи эканини эълон қилганди – аммо улар ўз қарорларини келишиб ололмади. РФ мудофаа вазирлиги 8-9 май кунлари «Ғалаба куни байрами шарафига сулҳ» бўлишини маълум қилди. Володимир Зеленский эса бунга жавобан Украина «сукунат режими»ни олдинроқ – 6 майга ўтар кечаси бошлашини маълум қилди. Ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилмади. Украина Россияни «сукунат режими»ни бузишда айблади ва амалда 9 май куни сулҳ бўлмаслигини эълон қилди. Қуйида воқеалар қандай ривожлангани кўриб чиқилади.
29 апрел
↓
Владимир Путин ва Доналд Трамп телефон орқали гаплашди. Кремл версиясига кўра, РФ президенти Ғалаба кунини нишонлаш вақтида оташкесим эълон қилиш таклифини берди. Трампнинг версиясига кўра, аслида у Путинга «қисқа муддатли сулҳ» таклиф қилган.
30 апрел
↓
Володимир Зеленский ўз вакилларига Трамп жамоаси билан боғланишни ва «гап айнан нима ҳақида кетаётгани»ни аниқлашни топширди. Украинанинг таклифи – «узоқ муддатли оташкесим» эди.
30 апрел
↓
Кремлдагилар Украина ҳам худди шундай йўл тутишга рози бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар Россия Ғалаба куни ўт очишни тўхтатмоқчи эканини маълум қилди.
4 май
↓
Россия Мудофаа вазирлиги хабарида Путиннинг қарори билан Россия икки кун – 8 ва 9 май кунлари давом этадиган сулҳ эълон қилаётгани айтилган. Вазирлик агар Украина Ғалаба куни байрамини бузишга ҳаракат қилса, Россия қўшинлари «Киев марказига ракеталар билан ёпирилма зарба бериши» таъкидланган.
4 май
↓
Зеленский 6 майга ўтар кечаси бошланадиган «сукунат режими» эълон қилди. «Кўрсатилган вақтдан бошлаб бир хилда ҳаракат қиламиз», – деган Украина президенти. Москвадагилар бунга ҳеч қандай муносабат билдирмади.
6 май
↓
Зеленский томонидан эълон қилинган «сукунат режими» кучга кирди. Украина қуролли кучлари Россия Украинага учта ракета ва 108 та зарбдор дрон билан ҳужум қилганини маълум қилди. Киев Москвани «сукунат режими»ни бузишда айблади. Ўз навбатида, РФ мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тунда Россия регионлари ва Қора денгиз акваториясида украинларнинг 53 та дрони ҳужумини қайтаргани тўғрисида ҳисобот берди.


















