Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ҳаво бироз исиши кутилмоқда
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади. Ҳаво якшанба куни +32…+34 даражагача исийди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.
19–21 сентябр кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Жума кундузи ҳаво +25…+28 даражагача, жанубда +30 даражагача исийди. Шанба куни чўл ҳудудларда ва республика жанубида, якшанба куни Ўзбекистоннинг марказий ҳудудлари бўйича кундузги ҳарорат +32…+34 даражага етади.
20–21 сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даража атрофида бўлади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Кундузи ҳаво ҳарорати жума куни +26 даража, шанба куни +28…+30 даража, якшанба куни +32…+34 даража атрофида бўлади.