Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг Global Cities Index рейтингидаги ўрни яхшиланади
Республика элчихонаси кўмагида Британиянинг Oxford Economics иқтисодий маслаҳат фирмаси ва Ўзбекистон вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Унда Oxford Economics'нинг "Шаҳар хизматлари" бўлинмаси етакчи иқтисодчиси Энтони Бернард-Сасгес, бош иқтисодчиси Жорж Боуэн ҳамда иқтисодчи Даниэл Нандвани қатнашди. Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимиятининг масъул мутахассислари қатнашди.
Oxford Economics вакиллари Ўзбекистон томонини ишлаб чиқиладиган Global Cities Index ҳамда унинг методологияси билан таништирди.
Томонлар мазкур рейтингда Тошкент шаҳрининг ўрнини яхшилаш истиқболлари хусусида фикр алмашди.
Учрашув якунида мазкур йўналишдаги мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди
Oxford Economics 1981 йилда Оксфорд университетининг бизнес коллежи билан ҳамкорликда тижорат ташкилоти сифатида ташкил этилган. Ҳозирда 20 дан ортиқ офисларда фаолият юритадиган 350 дан зиёд иқтисодчи ва таҳлилчиларни ўз ичига олган дунёдаги етакчи мустақил иқтисодий маслаҳат фирмаси ҳисобланади. 200 дан ортиқ мамлакат, 150 дан зиёд саноат тармоғи ва 8000 га яқин шаҳар ҳамда минтақани қамраб олган ҳолда Oxford Economics ўз мижозларига стратегик бизнес қарорлар қабул қилишда кўмаклашади.
Мавзуга оид
08:58
Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
08:35 / 15.06.2026
Тошкентда реновациянинг биринчи босқичи бошланди
11:09 / 13.06.2026