Жаҳон | 08:28 / 20.09.2025
3281
2 дақиқада ўқилади

ABC бошловчининг Кирк ҳақидаги сўзларидан сўнг шоуни эфирдан олиб ташлади

Jimmy Kimmel Live шоуси бошловчиси MAGA тарафдорлари ҳақида танқидий фикр билдирганидан сўнг, FCC раҳбари шоуни эфирга узатувчи телекомпанияларнинг лицензияларини бекор қилиш билан таҳдид қилди.

Фото: AP

Disney концернига тегишли ABC телекомпанияси бошловчининг ўнг фаол Чарли Киркнинг ўлдирилиши ҳақидаги сўзлари АҚШ Федерал алоқа комиссияси (FCC)нинг огоҳлантиришига сабаб бўлганидан сўнг, Jimmy Kimmel Live шоусини эфирдан олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда халқаро ОАВ хабар берди.

Жимми Киммел 15 сентябр куни ўзининг жонли эфирида қуйидагиларни айтди: «Дам олиш кунларида (13 ва 14 сентябр) MAGA тўдаси (АҚШ президенти Доналд Трампнинг Make America Great Again дастури тарафдорлари назарда тутилган) Чарли Киркни ўлдирган йигит ўзларидан эмаслигига жон-жаҳди билан астойдил ҳаракат қилгани ва бундан сиёсий фойда кўришга интилганида биз яна бир паст даражага етдик».

Шундан сўнг, Федерал алоқа комиссияси раиси Брендан Карр ABC контентини эфирга узатувчи маҳаллий телекомпанияларни Jimmy Kimmel Live дастурини кўрсатишни тўхтатишга чақирди. Reuters хабарига кўра, Карр комиссия текширув бошлаши ва телерадиокомпаниялар жаримага тортилиши ёки лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкинлиги билан таҳдид қилган. «Disney'да ҳозир жуда ва жуда жиддий муаммо бор», дея Каррнинг 17 сентябр куни чоп этилган подкаст интервюсидан иқтибос келтирган журналистлар. «Биз буни яхши ёки ёмон йўл билан ҳал қила оламиз».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид