Жаҳон | 13:21 / 06.05.2017
6684
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг йирик телеканаллари Трамп ҳақидаги роликни эфирга беришдан бош тортди

Фото: AP

АҚШнинг ABC, CBS ва NBC телеканаллари худди CNN каби, Дональд Трампнинг президент лавозимидаги илк 100 кунида эришилган натижалар ҳақидаги рекламани намойиш этишдан бош тортишди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, роликда ушбу ОАВ сохта янгиликларни тарқатишда айбланади.

Бундан ташқари, видеода телеканаллар бошловчиларининг юзи “сохта янгиликлар” ёзуви билан ёпилган.

Аввалроқ NBC News / Wall Street Journal сўнгги сўровига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ишини маъқуллаш рейтинги 44 фоизга тенг экани ҳамда бу президет ва амалдаги маъмурият учун рекорд даражада паст кўрсаткич экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид