Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Қозоғистон билан 4 млрд долларлик йирик битимни эълон қилди
Битим темир йўл локомотивлари ишлаб чиқиш билан боғлиқ.
Фото: akorda.kz
Қозоғистон АҚШ билан «тарихдаги энг йирик локомотив етказиб бериш шартномасини» тузишга рози бўлди, деди АҚШ Савдо вазирлиги раҳбари Ҳовард Лютник.
Бу Доналд Трамп ва Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасидаги суҳбатдан кейин содир бўлди. Қозоғистон раҳбари ҳозир Ню-Йоркда бўлиб турибди.
«Ушбу битим саноатимизнинг энг муҳим тармоқларидан бирини кучли қўллаб-қувватлашни таъминлайди. 4 млрд долларлик бу келишув шунчаки оддий муваффақият эмас», деди Лютник.
Тўқаев матбуот хизмати битим тафсилотларини маълум қилди: тахминан 4,2 миллиард долларлик шартнома Американинг Wabtec компанияси билан тузилган бўлиб, Қозоғистонда яхшиланган хусусиятларга эга 300 та юк локомотивини ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишни назарда тутади.
Остонада 2009 йилдан бери Wabtec локомотив йиғиш заводи фаолият юритмоқда, унга 230 миллион доллар сармоя киритилган, Қозоғистон ва экспорт учун 600 дан ортиқ локомотив ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 45 фоизга етди. Ўтган йили АҚШ компанияси мамлакатда инновацияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича технологик ва муҳандислик марказини очди.
Мавзуга оид
21:50 / 23.12.2025
Тўқаев Қозоғистонни тинчлик музокаралари майдони сифатида таклиф қилди
20:24 / 23.12.2025
Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди
18:22 / 23.12.2025
Трамп Тўқаевга Оқ уйнинг «рамзий калити»ни совға қилди
17:17 / 23.12.2025