Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Британиядаги дипломатик таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британиянинг Global Diplomatic Forum ташкилоти асосчиси ва раҳбари Юнус эл-Гази билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида Юнус эл-Гази Global Diplomatic Forum шаклланиши ва ташкилотнинг асосий вазифалари тўғрисида сўзлаб берди. У, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистон таълим тизимида амалга оширилган самарали ислоҳотларни юксак баҳолади.
Мулоқот якунида, GDF билан дипломатлар малакаси ва кўникмаларини ошириш, улар учун мўлжалланган ўқув дастурларини биргаликда уюштириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Global Diplomatic Forum – GDF Лондонда таъсис этилган. Ташкилотнинг асосий фаолияти дипломатлар, мутахассислар ҳамда соҳага қизиқиш билдирган талабалар учун давра суҳбатлари, тренинглар, дипломатик этикет, протокол ва маросимларга бағишланган курсларни ўтказишга қаратилган. Ҳозирги кунга қадар мазкур курсларни 75 та мамлакатдан келган икки мингдан зиёд тингловчи тамомлаган.
Мавзуга оид
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026