Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон инвестицияларини Миср бозорига жалб қилиш бошланади
Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Миср таъминот ва ички савдо вазири доктор Шариф Фаруқ билан учрашув ўтказди.
Вазир Шариф Фаруқнинг айтишича, ички савдо тизимини такомиллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва бозорлар барқарорлигини таъминлаш вазирликнинг стратегик йўналишлари ҳисобланади.
Учрашувда икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, логистика ҳамда таъминот ва тарқатиш тизимларини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларга эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг асосий маҳсулотларни кузатиш бўйича замонавий рақамли тажриба билан танишилди. Қайд этилишича, бу тизим шаффофликни кучайтириш, назоратни самарали ташкил этиш ва аҳолига маҳсулотларни мунтазам етказиб беришга ёрдам беради.
Музокаралар чоғида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва ишбилармонлар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш томонлар манфаатига тўлиқ жавоб бериши тасдиқланди.
Учрашув якунида Ўзбекистон инвестицияларини Миср бозорига жалб қилиш ва савдо соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:24
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг илк аъзолари эълон қилинди
17:50 / 16.06.2026