Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2026 йил март ойида ЖСТ аъзоси бўлиши мумкин
Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала хоним бу йўналишда жуда қатъият билан ҳаракат қилинаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон 2026 йил март ойида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) аъзоси бўлиши мумкин. Бу ҳақда ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала хоним «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Ноябр ойида ЖСТ ишчи гуруҳи йиғилиши белгиланган. Умид қиламизки, март ойига белгиланган муддатга қадар барча ишлар якунланади ва Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлганини тантанали равишда эълон қилиш имкониятига эга бўламиз. Биз бу йўналишда жуда қатъият билан ҳаракат қиляпмиз», деди у.
22 сентябр куни президент Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан Ню-Йоркда учрашди. Мулоқот давомида шу йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши натижадорлигини таъминлаш, шунингдек, 2026 йилда музокаралар якунланиши ва Ўзбекистон ташкилотга қўшилиши муҳим экани таъкидланган эди.
19 сентябр куни президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Ўрунов ташкилотга аъзолик бўйича эришилган келишувларнинг умумий сони 29 тага етгани, яна 3 та давлат билан протоколлар имзоланиши қолганини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
11:42 / 08.11.2025
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
12:14 / 25.10.2025
Ўзбекистон ЖСТга кириш йўлида Европа Иттифоқи билан музокараларни якунлади
00:30 / 28.09.2025
“2026 йил мартда Ўзбекистоннинг аъзолигини нишонлаймиз” - ЖСТ бош котиби
09:51 / 23.09.2025