Иқтисодиёт | 08:52 / 23.09.2025
1025
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Air Products билан стратегик шерикликни ривожлантиради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йорк шаҳрига амалий ташрифининг навбатдаги учрашуви Air Products компанияси бош ижрочи директори Эдуардо Менезес билан бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Air Products саноат газларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган. Компаниянинг бозор капиталлашуви 63 миллиард АҚШ долларидан ортиқ. Ҳар йили дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида 200 миллион тонна саноат газларини ишлаб чиқаради ҳамда 750 га яқин ишлаб чиқариш объектларини бошқаради.

Ўзбекистонда юқори технологик саноат корхоналарини ташкил этишга фаол сармоя киритаётган етакчи халқаро компаниялардан бири билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Айни пайтда компаниянинг мамлакатга инвестициялари 1 миллиард доллардан ошди. GTL заводида саноат газларини қайта ишлаш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида водород, "Навоийзот"да суюқ карбонат ангидрид ишлаб чиқариш, Шокли музлатиш марказини ташкил этиш каби лойиҳалар амалга оширилди.

Бухорода газ-кимё мажмуасини барпо этиш, кўмирни газлаштириш, экологик тоза авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув якунида кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга аҳдлашиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид